Наманганда Ўзбекистон кубоги якунланди

Chop etish Yuklab olish (12 Kb)

Республика техник ва амалий спорт турлари маркази томонидан Наманган шаҳрида Ўзбекистон кубогининг тўртинчи ва финал босқичлари  ўтказилди.

18 ёшгача бўлган қизлар ўртасида ўтган мамлакат кубоги тўртинчи босқичининг пневматик қуролдан ўқ отиш машқида андижонлик Робия Миркомилова биринчи ўринни қўлга киритди. Икинчи ўрин фарғоналик Марина Мерқуловага насиб этди. Учинчи ўрин учун зарурий очколарни сурхондарёлик Наталья Слостён қўлга киритди.

Шу йўналиш ўғил болалар ўртасида ўтган баҳсларда Тошкент вилояти вакили Сухроб Мирзажонов энг яхши натижани қайд этди. Иккинчи ўрин эса пойтахтлик спортчи Илия Никитинга насиб этди. Яна бир Тошкент вилояти вакили Бекзод Рахматуллаев қайд этган кўрсаткич учинчи ўринга етарли бўлди.

Ўзбекистон кубогининг пневматик туппончадан ўқ отиш бўйича финал мусобақалари ҳам қизғин кечди. Қизлар ўртасидаги мусобақаларда Тошкент вилояти вакили Ирода Азимбоева биринчи натижани қайд этди. Самарқандлик Ситора Эргашбоева иккинчи, наманганлик Алина Тарасова учинчи ўрин эгаси бўлди.

Ўғил болалар ўртасидаги туппончадан ўқ отиш бўйича якуний финал ҳам қизғин тус олди. Андижонлик Георгий Вабановский биринчи, Тошкент вилояти спортчиси Абдурахмон Анарбоев иккинчи, фарғоналик Жаҳонгир Ахмаджонов учинчи ўринни қўлга киритди.

Ўзбекистон кубогида умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни Тошкент вилояти спортчи, иккинчи ўринни Андижон вилояти, учинчи ўринни Наманган вилояти вакиллари қўлга киритишди.

-Ўзбекистон кубогида кураш қизғин кечди. Янги авлод етишиб келаётгани, улар келгусида спорт турини юртимизда янада ривожланиши, халқаро мусобақаларга йўл оладиган спортчиларни танлаш жараёни биз учун мураккаб кечишини кўрсатмоқда. Буни хурсандчилик билан қабул қилиш мумкин. Чунки рақобат натижаларимизни яхшиланишига хизмат қилади, - дейди мусобақа бош ҳаками Ихтиёр Урманов.

 

Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali