Битта мақсад, ҳамжиҳатлик ва бир оила.

Chop etish Yuklab olish (12 Kb)

     Мақсад, спорт федерациялари, олимпия қўмитаси ҳамда соҳа вазирлиги ўртасида узвий боғлиқликни яратиш.

     МОҚ президенти Умид Аҳмаджонов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазири Шоакрам Исроилов икки ташкилот ходимлари иштирокида йиғилиш ўтказди.

     Умид Аҳмаджонов йиғилиш мақсади ҳақида гапираркан, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг бу борадаги алоҳида топшириғига урғу қаратди. Шу кунга қадар спортни ривожлантириш борасида бир қатор қарор ва фармонларга имзо чеккан Шавкат Миромонович, барча соҳаларда бир ёқадан бош чиқариб, виждон билан ишлаш кераклигини таъкидлаб келади. Спортдаги кетма-кет ўзгаришларда ҳам мана шу фалсафа ётибди дейиш мумкин. Эндиликда спорт вазирлиги, МОҚ тасарруфида бўлган барча федерациялар ҳам ҳамкорлик қилади. Мақсад мамлакат спортини кўтариш, соҳа муаммоларига биргаликда ечим излаш, ундаги иллатларни тозалаш ва бир жойда депсиниб турган ишларни тўғри йўлга қўйиб, ривожланиш йўлига тушиб олиш. Бу ишлар Токио—2020 Олимпиадаси ва ундан кейинги йирик мусобақалар олдидан муҳим қадамлардан биридир.

Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali