Масъулиятли мусобақалар яқин

Chop etish Yuklab olish (12 Kb)

Айни кунларда пойтахтимизда ўқув-йиғин машғулотларини олиб бораётган ўқ отиш бўйича мамлакатимиз терма жамоаси олдида 18 август - 2 сентябрь кунлари Индонезиянинг Жакарта ва Палембанг шаҳарларида бўлиб ўтадиган XVIII Осиё ўйинлари ҳамда жорий йилнинг 6-18 октябрь кунлари Аргентина пойтахти Буэнос–Айресда бўлиб ўтадиган III ўсмирлар Олимпия ўйинлари турибди.

Терма жамоа мураббийи А.Аксёнованинг билдиришича нуфузли мусобақаларга энг кучли спортчиларимиз саралаб олинган:

-Умидли ёшларимиздан бўлган Зайнаб Пардабоева Германияда бўлиб ўтган жаҳон кубогида шахсий рекордини янгилади. Мамлакат чемпионати ва кубоги мусобақаларида ғолиблик учун рақобат ортиб бормоқда. Бунинг замирида спортчиларимизнинг тайёргарликлари учун яратилаётган шарт-шароитлар ётибди, деб бемалол айтишимиз мумкин.

Индонезиянинг Жакарта ва Палембанг шаҳарларида бўлиб ўтадиган XVIII Осиё ўйинларида З.Пардабоева, В.Скараваров, С.Мамедова ҳамда Е.Кузнецовалар иштирок этишса, Аргентина пойтахти Буэнос–Айресда бўлиб ўтадиган III ўсмирлар Олимпия ўйинларида қатнашиш лецензиясини З.Пардабоева қўлга киритган.

Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali