Тошкентда мерганлар мусобақаси

Chop etish Yuklab olish (12 Kb)

Тошкентда пневматик қуролдан ўқ отиш спорти бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Мусобақаларда республикамизнинг қараиб барча вилоятлари 18 ёшгача бўлган спортчилар ғолибдлик учун курашни давом эттирмоқда.

            -Асосий мақсад Аргентинада бўлиб ўтадиган III ўсмирлар Олимпия ўйинларига йўлланмани тақдим этувчи мусобақаларда иштирок этадиган спортчиларни саралашдан иборат. Чемпионатдаги натижалар ўтган йилгидан тубдан фарқ қилади. 2017 йилги энг юқори натижа мазкур чемпионатнинг ўртача кўрсаткичларига тенг келмоқда. Бу билан Ўзбекистонда ўқ отиш спорти кескин ривожланиб бораётганини таъкидлаш мумкин,- дейди мусобақа бош котиби Шокир Набиев.

Ўғил болалар ўртасида ВП-6 (пневматик милтиқдан нишонга 160 та ўқ узиш) машқи бўйича ўтган баҳсларда Тошкент вилояти вакиллари Сухроб Мирзажонов ҳамда Бехзод Рахматуллаевлар биринчи ва иккинчи ўринларни қўлга киритди. Пойтахтлик Бурхониддин Эркаев учинчи ўрин эгаси бўлди.

            Шу машқ бўйича қизлар ўртасидаги мусобақаларда пойтахт вилояти спортчиси Шахноза Турғунова энг яхши натижани қайд этди. Иккинчи ўрин наманганлик Мухтасар Тохировага тегишли бўлди. Сурхондарё вилояти вакиласи Наталья Слостён учинчи натижага эришган.

Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali